Линклар

БМТнинг собиқ бош котиби ХОҚ Этика комиссияси раислигига сайланди


БМТнинг собиқ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТнинг собиқ Бош котиби Бан Ки Мун 14 сентябрь куни Халқаро Олимпия қўмитасининг Этика комиссияси раиси лавозимига сайланди.

Халқаро Олимпия қўмитасининг Перудаги Лима шаҳрида ўтган йиғилиши доирасида ўтказилган сайлов натижаларини эълон қилар экан, қўмита президенти Томас Бах:

-Мен этика комиссияси раисини сайлаш натижаларини эълон қилаётганимдан мамнунман. "Ҳа" деб 74 киши, "Йўқ" деб 4 киши овоз берган. Жаноб Бан Ки Мун Халқаро Олимпия қўмитасининг Этика комиссияси раислигига сайланди, -деб билдирди.

Бан Ки Мун 2007 йилдан 2017 йил январигача БМТ Бош котиби бўлган эди.

XS
SM
MD
LG