Линклар

"Исломий давлат" Лондон метросидаги портлашга масъулиятни зиммасига олди


"Исломий давлат" террор гуруҳи Лондонда 15 сентябр куни содир этилган портлашга масъулиятни зиммасига олди.

Шаҳар метросидаги портлаш оқибатида 29 одам жароҳатланди. Улардан 20 нафари касалхонада қолмоқда,

Портлаш ортидан Британияда террор хавфи даражаси энг юқори даражага кўтарилгани ҳақда мамлакат бош вазири Тереза Мэй эълон қилди.

Полициянинг айрим ваколатлари вақтинча қуролли кучлари зиммасига ўтди.

Мамлакат темир йўл вокзаллари ва аэропортлари ҳамда жамоат транспортларида хавфсизлик чоралари кучайтрилди.

Полиция метрога бомба қўйиб кетган шахсни қидирмоқда.

Sky News телеканалига кўра, полиция унинг кимлигини кузатиш камералари ёрдамида аниқлаган.

XS
SM
MD
LG