Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:07

Избоскан тумани пахта заводида ëнғин чиқди


Андижон вилоятининг Избоскан тумани пахта тозалаш заводида ёнғин чиқди.

Ëнғин тафсилотларидан хабардор мулозимнинг Озодликка айтишича¸ 14 сентябр кунги ёнғин оқибатида ярим тоннага яқин пахта ёнган.

Гувоҳлар ёнғин пахтани уюмга узатадиган агрекатдан чиққанини айтишди.

Пахта тозалаш заводи ходимига кўра¸ пахта таëрлаш заводида чиққан ëнғин оддий техника хавфсизлигига риоя қилинмаганлиги оқибатида чиққан кўнгилсиз ҳодисадир.

- Сайл деган ускуна бор пахтани хирмонга узатадиган, ушндан ёнғин чиққан, кейин пахтага ўтиб кетган, - деди исми сир қолишин истаган пахта заводининг ходими.

Суҳбатдошга кўра ëнғинни ўчиришга вилоятдаги барча ўт ўчириш машиналари сафарбар қилинган.

Озодликка Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам пахта заводида ëнғин чиққанига оид хабарлар келган.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳридаги пахта заводида ёнғин чиққани айтилганди.

Лекин, шаҳар Ёнғин хавфсизлиги идорасидагилар у ерда машқ ўтказшанликларини айтишди.

XS
SM
MD
LG