Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:27

Ўзбекистонда келгуси ўқув йилида 43 та нодавлат-пуллик мактаб очилади


2018-2019 ўқув йилидан бошлаб, республика бўйлаб барча туман ва шаҳарларда камида битта, Тошкент шаҳрида эса 27 та нодавлат мактаб очиладиган бўлди. Президентнинг 14 сентябрдаги қарори билан очиладиган бу таълим масканлари пуллик бўлади ва уларда 10 фоиз ўрин эҳтиёжманд оилалар болаларига бепул ажратилади.

Ўзбекистон президенти расмий сайтида эълон қилинган "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор 14 сентябрда қабул қилинган.

Қарорга биноан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, юридик шахслар томонидан мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар, нодавлат таълим хизматлари кўрсатишни лицензия асосида амалга оширилади.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистондаги 43 та нодавлат умумий ўрта таълим мактаби шундай лицензияга эгадир ва бу мавжуд жами 9 минг 680та мактабнинг 0,4 фоизни ташкил этади.

Нодавлат умумий ўрта таълим мактабларининг аксарият қисми (27 та) Тошкент шаҳрида жойлашган. Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида бирорта нодавлат мактаби ташкил этилмаган.

Фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим муассасаларидан 20 таси бошланғич таълим (1−4-синфлар), қолган 23 таси умумий ўрта таълим (1−9-синфлар) босқичларига мўлжалланган, улардаги 330 та синфда 6 мингга яқин ўқувчи таълим-тарбия олади.

Президент қарори билан нодавлат таълим масканларига узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратилади ва унга тегишли хизматлар бўйича барча солиқ турлари тўловларидан 2021 йилгача озод этилади.

Таълим жараёнига эса хорижлик ўқитувчи ва мутахассисларни жалб этиш ва уларга виза, авиатранспорт, турар жой, меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш ва солиқлардан озод қилиш каби имтиёзлар кўзда тутилмоқда.

XS
SM
MD
LG