Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:17

Ўзбекистоннинг элчихонаси Остонада 2 ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши тафсилотларини ўрганмоқда


Озодлик архивидан.
Озодлик архивидан.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар қилди.

“Қозоғистон ОАВ берган маълумотга кўра 2017 йилнинг 17 сентябрь куни оқшомда Остона шаҳрида қурилаётган объект ҳудудида том ва деворлар қулаб тушган. Натижада, дастлабки маълумотларга кўра, 3 та Ўзбекистон фуқароси жабрланган бўлиб, улардан 2 киши ҳалок бўлган ва 1 киши касалхонага ётқизилган.

Қозоғистоннинг тегишли органлари томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан фавқулодда ҳолат ҳақида батафсил маълумот олиш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, дейилган портла хабарида.

Остонада содир бўлган воқеа тўғрисида Озодлик кеча хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG