Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:24

Миллий боғдаги дарахтларни сақлаб қолиш тарафдорларидан имзо йиғиш бошланди


Александра Володина исмли фуқаро томонидан change.org сайтида эълон қилинган петицияда Алишер Навоий номидаги Миллий боғни (Тошкент шаҳри) батамом қайта қуриш эълон қилингани, бу ўзгариш ҳақида халқ билан маслаҳатлашилмагани, энг даҳшатлиси боғдаги дарахтларнинг кесилмаслигига ҳеч ким кафолат бермаётгани айтилган.

Петиция муаллифи боғдаги камида 100 га кирган чинорлар Тошкент бўйлаб кесилишдан сақланиб қолган сўнгги чинорлар эканлигини эслатади.

Барча ватандошларини боғдаги дарахтлар ҳимоясига чорлаган ташаббусчи Миллий боғда камида 850 та дарахт борлигини ёзган.

Петицияни имзолаш акцияси якунига етгач, у президент Мирзиёевга йўлланажаги айтилган.

Ушбу хабар ёзилаётган соатда 155 киши имзолади.

Тошкент марказидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғининг «Stargate Systems» хусусий ширкатига берилишига ижтимоий тармоқларда норозилик билдирилаётгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG