Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:27

Ўзбекистон Президенти Нью-Йоркда БМТ Бош котиби билан учрашди


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистон раҳбари жорий йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ Бош котиби билан бўлиб ўтган учрашувни катта мамнуният билан эсга олган ҳамда халқаро тараққиётга доир ва минтақавий долзарб масалаларнинг аксарияти бўйича томонларнинг фикр ва қарашлари ўхшаш эканини қайд этган.

Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришга БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишнинг "йўл харитаси" бўлган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирган.

ЎзАга кўра, БМТ раҳбари Ўзбекистон томонидан минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Афғонистонни қайта тиклашга кўмаклашиш бўйича кўрилаётган аниқ чора-тадбирларни юқори баҳолаган, Амударё ва Сирдарё сув ресурсларидани фойдаланиш тўғрисидаги конвенцияни илгари суриш, Орол денгизи билан боғлиқ экологик фалокат оқибатларини юмшатишга халқаро ҳамжамият диққат-эътиборини қаратиш учун барча имкониятларини ишга солишини билдирган.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG