Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:05

Мексикада содир бўлган зилзила қурбонлари сони 200 нафардан ортди


Мехико шаҳри, 2017 йил, 19 сентябрь.
Мехико шаҳри, 2017 йил, 19 сентябрь.

Мексикада содир бўлган ер қимирлаши қурбонлари сони 200 нафардан ортди, деб хабар қилди Associated Press ахборот агентлиги чоршанба ўтар тунда.

19 сентябрь, сешанба куни кучи 7,1 балли зилзила оқибатида пойтахт Мехикода ўттиздан зиёд бинолар вайрон бўлган. Зилзила оқибатида 4 миллионга яқин одам электр энергияси таъминотидан узилиб қолди.

Зилзила эпицентри Мехикодан 111 километр олисликда жойлашган Ахочьяпан аҳоли пунктидан 12 километр жануби-шарқда бўлган.

Бу сўнгги бир ой ичида Мексикада юз берган иккинчи зилзила бўлди. 7 сентябрь куни кечқурун 8 балдан кўпроқ кучланишдаги зилзила юз бергани оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 95 кишини ташкил қилган эди.

XS
SM
MD
LG