Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:28

Меркель Трампнинг "таҳдидли сўзлари"ни танқид қилди


Германия канцлери Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Кореяга нисбатан айтган сўзларини танқид қилди.

20 сентябрь куни Deutsche Welle телекомпаниясига берган интервьюсида Меркель:

-Мен бундай таҳдидли сўзларга қаршиман. Мен ўз номимдан ва ҳукуматимиз номидан айтишим мумкинки, масалани ҳар қандай ҳарбий йўл билан ҳал этилишига қаршимиз ва дипломатик мулоқот йўли тарафдоримиз. Менинг фикримча, санкцияларни қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш тўғри йўлдир, -деб айтди.

АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош Ассамблеясида 19 сентябрда қилган чиқишида “Қўшма Штатларда куч ҳам, чидам ҳам кўп. Бироқ ўзини ёки иттифоқчиларини мудофаа қилиш зарурати пайдо бўлиб қолса, бизнинг Шимолий Кореяни йўқ қилишдан бошқа чорамиз қолмайди”, - деб айтган эди.

Шимолий Корея БМТ тақиқига қарамай Япония ва АҚШга қарши ядровий ракетлар синовларини ўтказиб келмоқда

XS
SM
MD
LG