Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:18

Трамп Украинада "ҳаёт яхшиланаётгани"ни олқишлади


АҚШ президенти Дональд Трамп (ўнггда) Украина президенти Петро Порошенко билан. Нью-Йорк, БМТ қароргоҳи, 21 сентябрь, 2017 йил.

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина президенти Петро Порошенко билан Нью Йоркда 21 сентябрь куни ўтган учрашуви чоғида Киев ҳукумати мураккаб вазиятга қарамасдан муваффақиятларга эришаётганини олқишлади.

-Орамизда Украина президенти Петро Порошенко борлиги жуда яхши. Оқ Уйда учрашганимизга унча кўп вақт бўлмади, бироқ мен биламанки мана шу қисқа даврда жуда катта ютуқларга эришилди. Албатта, ҳозир Украина яшаш учун энг яхши жой эмас, бироқ билишимча, мамлакатда фаровонликни таъминлаш учун катта ишлар қилинаяпти, -деди Трамп.

АҚШ президентига кўра, Украинада “ҳаёт яхшиланаётгани” ортидан халқаро ширкатлар бу мамлакат бозорида катта имкониятларни кўрмоқдалар.

Бунга жавобан Порошенко АҚШга хавфсизлик ва мудофаа йўналишидаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашувдан сўнг ўтган брифингда Порошенко Дональд Трамп Украина шарқидаги айримчаи ҳудудларга ҳамда Украинанинг Россия билан чегараларига БМТнинг тинчликпарвар кучларини жойлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлаганини айтди.

Трамп ва Порошенко учрашуви БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG