Линклар

Ўзбек-Қирғиз чегараси бўйича шартнома қирғиз парламентида 1-ўқишдан ўтди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси тўғрисидаги шартнома имзоланганидан сўнг айрим чегара пунктлари очилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларнинг аниқланиб бўлинган қисми тўғрисидаги шартнома қирғиз парламенти томонидан биринчи ўқишда ратификация учун қабул қилинди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг билдиришича, 21 сентябрь куни бу масала парламентда ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилинди. Парламент сессиясида иштирок этаётган 86 депутатдан 84 нафари шартномани қўллаб, 2 нафари эса қарши овоз берган.

Яқин ҳафталарда шартнома иккинчи ва учинчи ўқишда муҳокама қилинади ҳамда ратификация учун овозга қўйилади.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг 85 фоизи аниқланиб бўлингани тўғрисидаги шартнома 5 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Бишкекка давлат ташрифи билан келганида имзоланган эди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлараро комиссияси чегаралар бўйича 26 йилдан бери музокаралар олиб бормоқда. Чегаранинг аниқланмай қолаётган 300 километрга яқин қисми юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси 1378 килмоетрни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG