Линклар

ФИФА ўзбек футболини ривожлантириш учун 5 миллион доллар маблағ ажратди


Халқаро Футбол федерацияси – ФИФА Ўзбекистон футболини ривожлантириш учун “Форвард” лоийҳаси доирасида 5 миллион доллар маблағ ажратди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджоновнинг ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бўлиб ўтган учрашуви пайтида маълум қилинди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси расмий сайтида маълум қилинишича, учрашув 21 сентябрь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги ФИФА қароргоҳида бўлиб ўтган.

Расмий маълумотда билдирилишича, мазкур маблағнинг 3,5 миллион доллари 2018 йилнинг охиригача, 1,5 миллион доллари эса 2019 йилда берилади.

ФИФА билан келишувга мувофиқ, бу маблағ федерация фаолиятини таъминлаш, маъмурий бошқарув, республика миқёсидаги мусобқаларни ўтказиш ва Футбол федерацияси расмий веб сайтини ривожлантириш каби мақсадларга сарфланади.

XS
SM
MD
LG