Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 13:43

Озодликнинг Муборакда содир бўлган фожеа тўғрисидаги хабари ЎзФВВ томонидан тасдиқланди


Муборак газни қайта ишлаш заводи Ўзбекистон саноатининг йирик газ корхоналаридан бири ҳисобланади.

20 сентябрь куни Муборак газни қайта ишлаш заводида газдан пропан ва бутан ажратиш қурилмасини тозалаш вақтида эҳтиётсизлик оқибатида завод ишчиларидан 4 нафари газдан заҳарлангани тўғрисида Озодлик 21 сентябрда хабар қилган эди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 3 нафар ходим — цех бошлиғи Аъзам Кулиев, операторлар Қудрат Тўраев ва Умрзоқ Ўриновлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай воқеа жойида вафот этишган.

Оператор Даврон Ботиров Муборак тумани марказий касалхонасига ётқизилган. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бу каби ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Комиссия томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига барча зарурий ёрдамларни кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG