Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:29

КХДР вазири: биз водород бомбасини Тинч океани устида портлатишимиз мумкин


Пхеньян Тинч океани устида водород бомбаси синовини ўтказиши мумкин, деб баёнот берди пайшанба куни Нью-Йоркда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ен Хо.

Жанубий Кореянинг Ренхап ахборот агентлиги хабарига кўра, журналистлар билан суҳбат чоғида Ли Ен Хо Пхеньян АҚШ президенти Дональд Трампнинг БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида Шимолий Корея АҚШга ёки унинг иттифоқчиларига ҳужум қиладиган бўлса, йўқ қилиниши ҳақидаги огоҳлантиришига Пхеньян водород бомбасини портлатиш билан жавоб бериши мумкинлигини тахмин қилди.

"Балки биз Тинч океани устида водород бомбасининг тарихий синовини ўтказармиз ", - деди ташқи ишлар вазири. Айни пайтда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин нимани режалаштираётганини билмаслигини ҳам айтиб ўтди.

"Уолл-стрит Жорнэл" газетаси таъкидлашича, бу баёнот Тинч океани устидан икки марта ўрта масофадаги ракета учирган ва водород бомбаси муваффақиятли синаб кўрилганини баён қилган Пхеньян томонидан бўладиган хавф даражасини анча оширади.

XS
SM
MD
LG