Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:32

Покистон бош вазири БМТда қилган чиқишида АҚШни танқид қилди


Покистоннинг янги бош вазири Шоҳид Хоқон Аббосий.
Покистоннинг янги бош вазири Шоҳид Хоқон Аббосий.

Покистоннинг янги бош вазири Шоҳид Хоқон Аббосий 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида қилган илк чиқишида АҚШнинг Афғонистондаги янги ҳарбий стратегиясини танқид қилди, Хитойнинг ўсиб бораётган минтақадаги иқтисодий ролини эса олқишлади.

Оқ уй Исломобод ўз ҳудудида толибларга бошпана беришни тўхтатмаса, АҚШдан оладиган ёрдамидан айрилишини айтиб келади.

Аббосий ўз нутқи давомида:

- Толиблар бошпаналари Покистонда эмас, балки Афғонистоннинг толиблар бошқарувида бўлган қисмларида жойлашган, - деди.

Бош вазир Исломобод Қобул билан терроризмга қарши курашишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Аббосий, шунигдек, Покистон ўз ҳудудида террорчиларга қарши курашаётганини, ҳозиргача деярли барча жангари гуруҳлар уялари йўқ қилинганини айтди.

- Покистон афғон уруши Покистон ерида олиб борилишига йўл қўймайди. Афғонистон ва Покистон халқи бошига тушган кулфатни узайтирувчи ёки кучайтирувчи муваффақиятсиз стратегияни қўлламаймиз, - деди вазир.

XS
SM
MD
LG