Линклар

Трамп муҳожирлик бўйича янги чораларни эълон қилиши кутилмоқда


АҚШ ҳукумати президент Доналд Трампнинг 6та мусулмон давлатидан келаётган муҳожирларни Қўшма Штатларга киритмаслик қарорини бошқасига ўзгартириши кутилмоқда.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар қилди.

Газетага кўра, янги чекловлар АҚШ хавфсизлигига таҳдид солувчи бошқа мамлакат фуқароларига ҳам таалуқли бўлиши мумкин.

Трамп маъмурияти ҳозирда янги ўзгаришлар устида ишламоқда. The Wall Street Journal нашрига кўра, президент Трамп ўзининг муҳожирлик бўйича янги чораларини 24 сентябрдан сўнг эълон қилади.

Айнан шу куни 6та мусулмон давлатидан келаётган муҳожирларни Қўшма Штатларга киритмаслик қарорининг амал қилиш муддати тугайди.

Президент Дональд Трамп аксар аҳолиси мусулмон бўлган 6 давлат ватандошларини АҚШга вақтинча киритмаслик тўғрисида қарорни январ ойида имзолаган эди.

6 давлат- Эрон, Сурия, Судан, Ливан, Сомали ва Яман ватандошларига АҚШ визасини бериш 90 кунга тўхтатиб қўйилди.

Трампнинг қарори Америка ва халқаро майдонда жиддий норозиликларга сабаб бўлган ва қарорга қарши кўп минг кишилик намойишлар ўтказилган эди.

XS
SM
MD
LG