Линклар

Эрон баллистик ракетасини синовдан ўтказганини билдирди


Missiles displayed at a parade in Tehran, Iran

Эрон ўзининг янги "Хуррам шаҳр" деб аталувчи баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганини билдирди.

Ракетанинг учирилиши тасвирларини Эроннинг PressTV телеканали намойиш этди.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бригада генерали Амир-Али Ҳожизода иддаосича, ракетанинг учиш узоқлиги 2 минг километрни ташкил қилган.

Эрон расмийси, шунингдек, ракета бир нечта жанговар каллакни ташишга қодирлигини айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ўз навбатида Теҳрон ўз мамлакати ракета дастурини ривожлантиришда давоб этиши ва бунга ҳеч бир давлат тўсқинлик қилолмаслигини таъкидлади.

Қўшма Штатлар Теҳрон ҳукуматидан "хавфли ракеталар" ишлаб чиқаришни тўхтатишни талаб қилиб келади.

XS
SM
MD
LG