Линклар

Россия Мудофаа вазирлиги 24 сентябрь куни Сурияда ҳарбий маслаҳтчи бўлган рус генерал-лейтенанти Валерий Асапов ҳалок бўлганини билдирди.

ТАССнинг Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, Валерий Асапов “Сурия ҳукумат кучлари қўмондонлик кунктида Дайр ал Зор шаҳрини озод қилиш амалиётини ўтказишга кўмаклашаётган пайтда "Ислом давлати” гуруҳи томонидан ўтказилган бомбардимон ортидан оғир ярадор бўлган ва ҳаётдан кўз юмган”.

Асапов сўнгги бир ҳафта ичида Сурияда ҳалок бўлгани хабар қилинган бешинчи рус ҳарбийси бўлди. Бунга қадар Сурияда россиялик ҳарбийлар Курбан Касумов,​ Владимир Тарасюк ҳамда исми ошкор этилмаётган “полковник ва генерал” ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилинган.

Reuters агентлиги 2017 йил бошидан бери Сурияда Россиянинг камида 40 нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Бироқ Россия ҳукумати Сурияда 10га яқин рус ҳарбийси ҳалок бўлганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG