Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 03:35

Ўзбекистон президенти 2017 йил 8 февраль куни имзолаган “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ¸ 25 сентябрдан бошлаб Lex.uz сайтига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилди.

Адлия вазирлиги Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бўлим бошлиғи Бобур Каримовнинг ЎзАга билдиришича¸ Lex.uz сайтида ҳозирда ўзбек ва рус тилларида жами 42 мингдан ошиқ ҳужжат бор. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилари сони 60 мингга яқинлашган сайтдан¸ Каримовга кўра¸ бир кунда 13 мингдан ошиқ жисмоний ва юридик шахс фойдаланмоқда.

Lex.uz бугунга келиб Telegram тармошида ҳам ўз саҳифасини очган.

XS
SM
MD
LG