Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:19

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларида 4-ўринда бормоқда


V Осиё ўйинлари расмий сайтидан скриншот.

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича V Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 4-ўринда бормоқда. Биринчи учликни Туркманистон, Хитой ва Эрон эгаллаб турибди.

V Осиё ўйинлари расмий сайтининг билдиришича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу кунгача мусобақаларда 23та олтин, 30та кумуш ва 64та бронза медалга сазовор бўлди.

Умумий сони 117та бўлган медални ўзбек спортчилари Туркман миллий кураши, джиу-джитсу, классик кураш, енгил атлетика, таэквондо, теннис, самбо, кураш, баскетбол, муай тай, сузиш, оғир атлетика бўйича мусобақаларда қўлга киритганлар.

17 сентябрда бошланган Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари 27 сентябрда якунланади. Ўйинларда 189 спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг 20 тури бўйича иштирок этмоқда.

XS
SM
MD
LG