Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:25

Вазирлар Маҳкамаси 1 октябрдан қўлда терилган 1 кило пахтага 500 сўм нарх белгилади


Ўзбекистонда жорий пахта терими мавсумининг биринчи босқичида қўлда терилган хом-пахтанинг бир килограмми учун 450 сўм, иккинчи босқичда, яъни 1 октябрдан бошлаб 500 сўм ҳақ тўланади.

Бу нарх Вазирлар Маҳкамасининг “2017 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархлари тўғрисида” ги қарорида белгилаб берилди. Lex.uz норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбанинг 25 сентябрда маълум қилишича, мазкур қарорни Бош вазир Абдулла Арипов 14 сентябрда имзолаган.

Ҳужжатга асосан, машинада терилган бир тонна пахта учун 260 минг сўм тўланади.

Қарорда фермерларга теримчилар иш ҳақини ҳар беш кундан кечиктирмасдан, агар зарурат бўлса, ҳар куни амалга ошириш тавсия қилинган. Маҳаллий ҳокимиятлар эса теримчиларга ўз вақтида ҳақ тўланишини назорат қилиб боришлари шарт.

Вазирлар Маҳкамаси қарорида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фермер хўжаликлардан сотиб олинган пахтанинг 90 фоизи учун жорий йилда, қолган 10 фоизи учун 2018 йилнинг 1 апрелигача ҳисоб-китоб қилиши шартлиги ҳам белгиланган.

XS
SM
MD
LG