Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:20

Россия расмийси рус генералининг ўлимида АҚШни айблади


Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков 25 сентябрь куни генерал-лейтенант Валерий Асаповнинг ўлимида АҚШни айблади. "Рус қўмондонининг ўлими Американинг икки юзлама сиёсати оқибатида содир бўлди”, деди Рябков.

Вашингтон Москванинг бу айбловига ҳозирча муносабат билдиргани йўқ. Бироқ АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия қуролланган мухолифати Дайр ал Зор шаҳрида Россия самолётлари берган ҳаво зарбаси оқибатида бир мухолифатчи ҳалок бўлгани, яна бири эса яраланганини маълум қилди. Россия ҳукумати бу айбловларни инкор қилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги 24 сентябрь куни Сурияда ҳарбий маслаҳтчи бўлган рус генерал-лейтенанти Валерий Асапов ҳалок бўлганини билдирган эди.

Валерий Асапов “Сурия ҳукумат кучлари қўмондонлик кунктида Дайр ал Зор шаҳрини озод қилиш амалиётини ўтказишга кўмаклашаётган пайтда "Ислом давлати” гуруҳи томонидан ўтказилган бомбардимон ортидан оғир ярадор бўлган ва ҳаётдан кўз юмган”, дейилади расмий баёнотда.

XS
SM
MD
LG