Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:28

Курдистонда мустақиллик бўйича референдумда берилган овозларни санаш жараёни бошланди


Никоҳ тўйини нишонлаётган келин ва куёв Курдистон мухториятининг Духок шаҳрида овоз бермоқда.

Ироқ Курдистонида расмийлар 25 сентябрда ўтказилган мустақиллик бўйича референдумда берилган овозларни санаш жараёнини бошладилар. БМТ, АҚШ, Ироқ,Туркия ва Эрон қаршилик қилганига қарамай Курдистон мухторияти мазкур референдумни ўтказишдан бош тортмаган эди.

Курдистон мухторияти бош вазири Нечирван Барзоний 25 сентябрь куни қилган чиқишида, Курдистон мустақиллиги минтақа учун зиён етказмайди, деб ҳисоблашини айтди:

-Ўтган 20 йилдан кўпроқ вақт давомида биз минтақа давлатлари ва Ироққа биз бу минтақадаги барқарорлик ҳамда хавфсизлик омили эканимизни исботладик, -деди Барзоний.

Бағдод ҳукумати референдум олдидан Курдистонни Ироқ ҳудудий яҳлитлигини сақлаб қолиш учун курашишидан огоҳлантирган.

Бироқ Курдистон президенти Маъсуд Барзоний референдум Курдистон мустақил бўлди деганини англатмаслигини, балки Ироқ билан бу масалада сўзлашувлар олиб бориш учун биринчи қадам бўлишини билдирган.

Референдумнинг дастлабки натижалари 26 сентябрдя, якуний натижалари эса 28 сентябрда эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG