Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:22

Ёзувчи ва диссидент Владимир Войнович 85 ёшини нишонламоқда


Машхур рус ёзувчиси, шоири, драматурги ва диссиденти Владимир Войнович.

Машхур рус ёзувчиси, шоири, драматурги ва диссиденти Владимир Войнович 26 сентябрь куни ўзининг 85 ёшини нишонламоқда.

Войнович 1961 йилда “Парвозгача 14 дақиқа” шеъри билан машхур бўлиб кетган эди. Бу шеърдан ўша пайтдаги СССР раҳбари Никита Хрушчев иқтибос келтирган, шеърга басталанган қўшиқ эса космонавтларнинг гимнига айланаган.

Войнович 1960 йилларнинг охиридан бошлаб СССРда инсон ҳуқуқлари учун курашиб келган. Унинг 1963 йилда ёзган “Солдат Иван Чонкиннинг ҳаёти ва ғаройиб саргузаштлари” романи 1963 йилда Совет Иттифоқида қўлёзма равишда яширинча тарқала бошлаган, 1975 йилда эса Парижда китоб ҳолида нашр этилган.

Войнович 1980 йилда СССРдан бадарға этилган ва 1981 йилда СССР ватандошлигидан маҳрум қилинган.

У СССР тарқалиб кетгунига қадар Германияда яшашга мажбур бўлган. Унинг “Москва-2042” ва “Автопортрет” романлари ҳам ўқувчилар орасида шов-шувга сабаб бўлган эди.

Войнович Озодлик радиоси рус хизматида ҳам кўплаб чиқишлар қилган.

XS
SM
MD
LG