Линклар

Россия мудофаа вазирлиги полковниги пора олишда рекорд қўйди


Иллюстртив сурат.

Россия мудофаа вазирлиги мулозими, полковник Александр Вакулин 368 миллион рубль миқдорида пора олганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди.

Бу ҳақда сешанба куни хабар қилган "Коммерсантъ" газетасига кўра, Вакулин Россия мудофаа вазирлиги тарихида пора олишда рекорд қўйди.

Вазирлик озиқ-овқат бошқармасининг техник таъминот бўлими мудири, 46 яшар Вакулин вазирлик эҳтиёжлари учун ошхона ва нон пиширадиган цехлар ускуналари ва бошқа шу каби анжомларни сотиб олиш тўғрисидаги шартномаларни тузиш учун тадбиркорлардан пора талаб қилган.

XS
SM
MD
LG