Линклар

Ўзбекистонда 2020 йил 1 июлига қадар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ҳайвонларнинг ягона идентификация тизими жорий этилади.

Бу ҳақда хабар қилган gazeta.uzга кўра, барча жониворлар (қўй, қорамол, чўчқа, от, эшак ва туя, шунингдек ит ва мушуклар) босқичма-босқич идентификация қилиниб, ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Бу ҳукуматнинг 22 сентябрдаги қарорида кўзда тутилган.

Қарор асосида тасдиқланган низомга мувофиқ, шаҳарларда сақлаш учун рухсат бериладиган чегаравий миқдори ўрнатилиши лозим. Жисмоний ва юридик шахсларга идентификация қилинмаган ҳайвонларни сақлаш тақиқланади.

Ягона ахборот тизимига маълумотларни туман ва шаҳар ветеринария бўлимлари киритади. Ҳайвонларга индивидуал рақам берилади. Ҳужжатда барча турдаги ҳайвонларга электрон чиплар ўрнатилиши мумкинлиги қайд этилган. Идентификация жараёни пулли бўлади.

Масалан, ҳайвонга бериладиган мана бундай индивидуал рақам UZ A 7 00000017 берилади.

Бу ерда UZ — ISO бўйича давлат коди, А — ҳудуд (бу ҳолатда — Қорақалпоғистон), 7 — ҳайвон тури (бу ҳолатда — кучук), 00000017 — ID-рақам (от ва эшаклар учун — тўртта рақам)

Маълумотлар базасида жониворнинг рақами, тури, жинси, лақаби, туғилган жойи ва вақти, эгасининг исм-шарифи, юридик шахснинг исми ва манзили, сақлаш жоки, ветеринар паспорти ҳақидаги маълумотлар, эҳтимол ҳайвоннинг расми кабилар ўрин олади.

XS
SM
MD
LG