Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:17

Краснодарда одамхўрликда гумон қилинаётган шахс устидан тергов бошланди


Россия терговчилари Краснодар шаҳрида содир этилгани хабар қилинган каннибализм ҳолатини тергов қилмоқда. Жиноий иш очилишига одам танаси қисмлари билан олинган селфилар туртки бўлган.

25 сентябрь куни Россия Тергов қўмитаси ушбу ҳолат бўйича Краснодар шаҳрининг 25 ёшдаги турғуни қўлга олинганини билдирди.

Қўмита сайтида эълон қилинган билдирувда қўлга олинган шахс ой бошида маст ҳолатда бир аёлни ўлдиришда гумонланаётгани айтилади.

Қўмитанинг билдиришича, қурилиш ишчилари қотиллик содир этилган жойда топиб олган телефонда гумонланувчи қотиллик қурбони бўлган аёл танасининг турли органлари билан тушган селфилар борлиги аниқланган.

Терговчилар гумонланувчи уйини тинтув қилаётиб, шўр сув солинган банкаларда инсон танаси қисмларини, ошхонада эса келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт парчаларини топишган. Бу топилмалар ҳозирда лабораторияда текширилмоқда.

XS
SM
MD
LG