Линклар

Франция президенти ЕИ келажаги юзасидан фикрлари билан ўроқлашди


Франция президенти Эммануэль Макрон.

Франция президенти Эммануэль Макрон Париждаги Сорбонна университетида 26 сентябрда Европа Иттифоқи келажаги масаласида чиқиш қилди.

Макрон 2020 йилга келиб Европа Иттифоқининг ягона армиясини шакллантириш тарафдори эканини билдирди. Бунинг учун Франция президенти ягона ҳарбий бюджет ва ҳарбий доктрина ишлаб чиқиш таклифини киритди.

Бундан ташқари Макрон қочқинлар масаласига тўхталар экан, бу борада Қочинлар иши бўйича ягона Европа агентлиги ташкил этиш эҳтиёжи борлигини айтди.

Макронга кўра, Европа Иттифоқининг иқтисодий келажаги евро пул бирлигининг янада мустаҳкамланиши билан боғлиқ.

-Биз, келажагимиз учун мақбул бўлган ягона йўлни аниқлаб олишимиз керак. Бу суверен, ягона ва демократик Европани қайта тиклаш йўлидир, -деди Макрон.

XS
SM
MD
LG