Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:28

Германия президенти миллатчилар партияси парламентга кирганига муносабат билдирди


Германия президенти Франк Вальтер Штайнмайер.

Германия президенти Франк Вальтер Штайнмайер 24 сентябрда ўтган парламент сайловида Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта миллатчи партия депутатлик ўринларига эга бўлганига муносабат билдирди.

-24 сентябрь, якшанба куни бизга берилган сигналнинг моҳияти ҳаммамизга тушунарлидир. Ҳамма нарса биз бу ҳолат билан қандай курашишимизга боғлиқ. Жамият сифатида биз сайловлардан сўнг бир-биримиздан узоқлашмаслигимиз, аксинча янада жипслашиб, мулоқот йўлларини излашимиз керак, -деди Штайнмайер.

Миллатчиларнинг “Германия учун альтернатива” партияси 24 сентябрда ўтган сайловда дастлабки натижаларга қараганда, 12 фоиздан кўпроқ овоз олиб¸ парламентга кирди.

Канцлер Ангела Меркель сайловдан сўнг ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида, миллатчиларга овоз берганларни ўз сиëсатига оғдиришга ҳаракат қилажагини билдирди.

12 йилдан буён ҳукуматни бошқариб келаётган Ангела Меркель бошчилигидаги Насроний-демократик партия ва Бавария насронийлар жамияти иттифоқи 33 фоиздан кўпроқ сайловичининг овозини олиб, парламентдаги асосий кўпчилик ўринларни эгаллайди. Бироқ бу мазкур икки партия учун сўнгги 12 йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

XS
SM
MD
LG