Линклар

Саудия Арабистонида аёлларга автомобиль бошқариш ҳуқуқи берилди. Al Arabia телеканалининг 26 сентябрь куни хабар беришича, бу борадаги фармонни Қирол Салмон бин Абдул Азиз ал Сауд имзолади

Ҳужжатга кўра, мазкур фармонни ҳаётга тадбиқ этиш учун Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги масъулдир. Фармон ижроси 2018 йил июнигача таъминланиши шарт.

Саудия Арабистони аёларга автомобиль бошқаришга рухсат берилмаган дунёдаги ягона давлат бўлиб қолаётганди. Мазкур мамлакатда аёллар машина бошқариш ҳуқуқи берилиши учун ўн йиллардан бери курашиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG