Линклар

АҚШнинг юқори лавозимли ҳарбий амалдори Украинага летал аслаҳа беришни тавсия қилди


АҚШ Армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Жозеф Данфорд.

АҚШнинг юқори лавозимли ҳарбий амалдори Оқ уйга Украина ўзини Россиядан яхшироқ ҳимоя қила олиши учун Киевга летал ҳарбий аслаҳа билан кўмак кўрсатишни тавсия қилди.

Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Жозеф Данфорд Сенат қошидаги Қуролли хизматлар қўмитаси олдида 26 сентябрь куни қилган чиқишида ўз таклифини Оқ уй кўриб чиқаётганини билдирди.

Собиқ президент Барак Обама Украинани радарлар каби летал бўлмаган қурол-аслаҳа билан таъминлаган. Аммо Обама тўқнашувлар авж олишининг олдини олиш учун Киевга летал қурол беришдан бош тортган эди.

Данфорд эса:

- Менимча, ҳарбий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, Украина ўз суверенитетини ҳимоя қилиши учун ўз қобилиятларини яхшилаши керак, - деди.

Украина етакчилари АҚШни Украина армиясини қурол-аслаҳа, жумладан, танкларга қарши Javelin ракета тизимлари билан таъминлашга чақириб келади.

XS
SM
MD
LG