Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:28

НАТО Афғонистон армиясини 2020 йилгача молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 27 сентябрда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан Кобулда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида НАТОни афғон халқининг ҳимоячиси, деб атади.

-Бизнинг доимий ҳимоячимиз бўлган НАТОга аъзо 39 давлатга миннатдорчилик билдирамиз. Бу аъзо давлатлар мамлакатимизда барқарорлик ўрнатиш ва террорчиликка қарши кураш йўлида кўп қурбонлар берди. Биз, айниқса, Қўшма Штатлардан чексиз миннатдормиз,-деди Ашраф Ғани.

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 27 сентябрда Кобулга кутилмаган ташриф билан келган эди.

Музокаралар давомида Афғонистон қуролли кучларини 2020 йилгача молиявий томондан қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама этилди.

НАТО Бош котиби ташкилот ҳар йили афғон армиясига 1 миллиард доллар миқдорида кўмак бериб боришини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG