Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:24

Россия кимёвий қуролларини тўла йўқ қилгани тўғрисида баёнот берди


Президент Путин сўнгги кимёвий каллакни зарарсизлантириш бўйича ўтказилган телекўприк пайтида. 2017 йил 27 сентябрь.

Россия ўз кимёвий қуролларини тўлалигича йўқ қилгани тўғрисида баёнот берди. 27 сентябрь куни президент Владимир Путин Удмуртиянинг Кизнер қишлоғидаги омборхонада сақланаётган сўнгги кимёвий каллакни муддатидан олдин йўқ қилиш тўғрисида кўрсатма берди.

Путин кимёвий каллак зарарсизлантирилганидан сўнг телекўприк орқали сўзлаган нутқида АҚШ кимёвий қуролларни йўқ қилиш бўйича мажбуриятларини бажармаётганини айтди. Унга кўра, Вашингтон бу масалани ҳал этиш муддатини уч марта ортга сурган. Қўшма Штатлар ҳозирча бу баёнотга жавоб қайтармади.

Удмуртияда сўнгги кимёвий каллакни зарарсизлантириш жараёнида Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича халқаро ташкилот вакили Ҳамид Али Рао иштирок этди..

Россия 2001 йилда кимёвий қуролларни тугатиш бўйича мажбурият олган эди. Ўша пайтда Россия 40 минг тонна заҳарли моддаларга эга бўлган. Бу жаҳондаги кимёвий қуролларнинг энг йирик арсенали эди.

Халқаро шартномага мувофиқ Россия сўнгги кимёвий каллакни 2018 йилнинг 31 декабригача зарарсизлантириши лозим эди.

XS
SM
MD
LG