Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:24

Украина Бош вазири Калиновкадаги портлашни "Россия диверсияси" сифатида баҳолади


Калиновкадаги артилерия омборидаги ёнғин.

Украина ҳарбий прокуратураси Винница вилояти Калиновка қишлоғидаги ҳарбий артилерия оморида юз берган портлаш диверсия бўлган, деб таҳмин қилмоқда.

Агентликларнинг хабар беришича, Украина президенти маслаҳатчиси Юрий Бирюков мазкур диверсия учувчисиз бошқариладиган аппарат кўмагида амалга оширилган, деган тахмин мавжудлигини билдирди. Унга кўра, портлашгача артилерия омборига яшринча кирмоқчи бўлган шахслар ҳам қўлга олинган.

Украина Бош вазири Владимир Гройсман 27 сентябрда ўтган ҳукумат йиғилишида Калиновкадаги портлашда тўғридан-тўғри Россияни айблади:

-Бизга душман - Россия Федерацияси Қуролли кучлари ва жанггарилари ҳужум қилди. Улар бизни заифлаштириш ва муаммолар яратиш учун қўлларидан келган барча ишларни амалга оширади. Лекин мен барча одамларга айтиб қўймоқчиман- қандай муаммо яратилса ҳам биз, биринчидан, ваҳимга тушмаймиз, иккинчидан эса, ҳар қандай вазиятда асосланган ва тўғри қарорни қабул қиламиз, -деди Гройсман.

26 сентябрь куни кечқурун Калиновкада артилерия ўқ-дорилари сақланувчи энг катта омборда портлаш юз бергани оқибатида 28 минг одам эвакуация қилинди, қуриқлик ва ҳаво йўллари 30 километр радиусда тўсиб қўйилди.

XS
SM
MD
LG