Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:54

Россия босиб олинган Қрим ҳудудини украинадан ажратиш учун чегарага девор қуради.

Озодлик радиоси рус хизматининг маълум қилишича, Федерал Хавфсизлик хизмати бу борадаги ҳужжатларни Давлат харидлари порталида эълон қилган. Ҳужжатларга қараганда, девор қурилиши учун 200 миллион рубль ажартилиши назарда тутилмоқда. Деворнинг узунлиги деярли 50 километр, баландлиги эса 2 метрдан кўпроқ бўлади. Қурилиш ишларини 2017 йил охиригача ниҳоясига етказиш назарда тутилган.

Россия Украинанинг айримачи шарқий вилоятларида ватандошлар уруши бошланиши ортидан Қрим ярим оролини 2014 йилда аннекция қилган эди. Киев айримачи жанггариларни Кремль қўллаб-қувватлаб келмоқда, деб ҳисоблайди.

Украина ҳукумати 2014 йилда Россия билан чегараларида мудофаа иншоотларини барпо этишни бошлаган эди. Узунлиги 2 минг километрни ташкил қилувчи “Девор” деб номланган мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 250 миллион доллар маблағ ажратилган.

XS
SM
MD
LG