Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:12

Президент ўқитувчиларни унвон, орден ва медаллар билан тақдирлади


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 сентябрдаги фармони билан “ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун” бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонлари ва орден-медаллар билан тақдирланди.

1 октябрь - Ўзбекистонда Ўқитувчилар куни.

XS
SM
MD
LG