Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:12

Афғонистонда худкуш ҳужумидан ҳужумдан 12 полиция ходими нобуд бўлди


27 сентябрь куни АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Қобулга қилган кутилмаган ташрифи ортидан пойтахт аэропортига ракета билан ҳужум қилинди.
27 сентябрь куни АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Қобулга қилган кутилмаган ташрифи ортидан пойтахт аэропортига ракета билан ҳужум қилинди.

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида 28 сентябрь куни худкуш шахс амалга оширган ҳужум оқибатида мамлакат хавфсизлик хизматининг 12 ходими ҳалок бўлди.

Маъруф туманида портловчи моддага тўла Humvee автомобили билан амалга оширилган ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз бўйнига олди.

Қандаҳор полицияси матбуот котиби Зиа Дурроний:

- 12 нафар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди, тўрт одам жароҳат олди, - деди.

Толиблар Маъруф тумани маркази қўлга олинганини иддао қилди, аммо Дурроний ва Қандаҳор вилояти кенгашининг икки аъзоси буни рад этди.

Дурроний ҳужумни амалга оширган толиблар мағлуб бўлганини таъкидлади.

АҚШ Афғонистон хавфисизлик хизматларига минглаб Humvee автомобилларини берган. Кейинги икки йил мобайнида толиблар юзлаб Humveeни қўлга киритди.

27 сентябрь куни АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Қобулга қилган кутилмаган ташрифи ортидан пойтахт аэропортига ракета билан ҳужум қилинди. Ушбу ҳужум учун масъулиятни ҳам толиблар, ҳам “Ислом давлати” жангари гуруҳи ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG