Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:54

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 5-ўринни эгаллади


Ашхабод шаҳри Осиё ўйинлари кунларида мана шундай байрамона тус олди.

Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтган Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича V Осиё ўйинларида Ўзбекистон мусобақаларда иштирок этган 63 давлат орасида 5-ўринни эгаллади.

V Осиё ўйинлари расмий сайтининг билдиришича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24та олтин, 33та кумуш ва 44та бронза, жами 131 медални қўлга киритди.

Ўзбекистондан олдинги ўринларни 89та олтин медал билан Туркманистон (1-ўрин), 42та олтин медални қўлга киритган Хитой (2-ўрин), 36 олтин медал олган Эрон (3-ўрин) ва 28та олтин медалга эгалик қилаётган Қозоғистон (4-ўрин) эгаллади.

17 сентябрда бошланган Ёпиқ иншоотларда жанговар яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари 27 сентябрда якунланди. Ўйинларда 189 спортчидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг 20 тури бўйича иштирок этди.

XS
SM
MD
LG