Линклар

Турчинов: Винницадаги портлаш Украина учун катта зарба бўлди


Украина миллий хавфсизлик кенгаши котиби Александр Турчинов.

Украинанинг Винница вилояти Калиновка қишлоғидаги артилерия омборхонасининг портлаш ортидан ёниб кетиши мамлакат мудофаа салоҳиятига берилган катта зарба бўлди. Бу ҳақда Украина миллий хавфсизлик кенгаши котиби Александр Турчинов маълум қилди.

Турчиновга кўра, ёнғин оқибатида омборхонада сақланаётган ўқ-дориларнинг асосий қисми йўқ бўлган. "Бўлиб ўтган воқеа Украина ўз ўқ-дори арсеналини ҳимоя қилишга қодир эмаслигини кўрсатди", деди Турчинов.

27 сентябрь куни Украина бош вазири Владимир Гройсман ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таянган ҳолда, мазкур портлашни Россия томонидан уюштирилган дливерция, деб атаган эди.

-Бизга душман - Россия Федерацияси Қуролли кучлари ва жанггарилари ҳужум қилди. Улар бизни заифлаштириш ва муаммолар яратиш учун қўлларидан келган барча ишларни амалга оширади, -деган Гройссман.

Украина ҳукуматининг билдириишча артилерия омборхонаси портлашидан кўрилган зарар 800 миллион долларни ташкил қилди.

XS
SM
MD
LG