Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 02:13

Эрдўғон ва Путин Анқарада Сурия масаласини муҳокама қилди


Путин ва Эрдўғон Анқарада 2017 йил 28 сентябрда учрашди.

Анқарада 28 сентябрь куни учрашган президентлар Режаб Тоййип Эрдўғон ва Владимир Путин Сурияда 5 йилдан бери давом этаётган ватандошлар уришига барҳам бериш йўналишида тиғиз ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Путиннинг айтишича, бу ҳамкорлик урушаётган томонлар муросага келиши учун шароит яратиб беришни “мувофиқлаштиришни чуқурлаштиришдан” иборат бўлади.

Ўз ўрнида Эрдўғон “Туркия Суриядаги конфликтни сиёсий йўл билан ҳал этишга эришиш борасида Россия билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр” эканини айтди.

Россия ва Туркия Суриядаги ватандошлар урушида бир-бирига мухолиф бўлган томонларни қўллаб-қувватлаб келади. Бироқ ўтган ойда Росия, Туркия ва Эрон Идлиб вилоятида деэслакация зоналарини ташкил этишга келишиб олган эди.

XS
SM
MD
LG