Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:14

300 минг сўмлик зирак учун 4 ёшли қизчани ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди


Хоразм вилояти Хонқа тумани Олажа қишлоғида яшаб келган Раъно Қиличева қотилликда айбланиб 13 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди (“Даракчи”, 28 сентябрь). Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди судьяси Раъно Камолова маълум қилади. Норасида қизнинг ўлдирилиши шов-шувларга сабаб бўлган эди. Жорий йил апрель ойида Раъно Қиличева қўшнисининг 4 ёшли қизини алдаб оғилхонага олиб кириб, қулоғидаги зиракни ечиб олади. Сўнг қизчанинг бошига болта билан кетма-кет зарба бериб уни ўлдиради. Жиноятни яшириш мақсадида жасад устига сомон ва тош бостириб қўяди. Қотиллик бир неча кун ичида фош этилади. “Аёллик суврати бор-у, сийратига эга бўлмаган жиноятчининг бор-йўғи 4 йил умр кўрган қизчанинг ҳаётига зомин бўлишининг асосий сабаб нимада? Бир жуфт тилла зирак! Ҳа, у айнан 300 минг сўмлик зирак учун одам ўлдириш каби қабиҳ жиноятга қўл урди”, деб ёзади судья Раъно Камолова.

XS
SM
MD
LG