Линклар

Автомобиллар давлат рақамларини сотиш бўйича ўтказилган онлайн-аукционда тошкентлик тадбиркор қарийб 100 000 000 сўмга рақам сотиб олгани ҳақда nuz.uz сайти хабар қилди.

Айтилишича, 01 777 WEA рақами 97 млн 653 минг 300 сўмга сотилган.

Шунингдек, 01 С 777 АВ рақами деярли 82 млн сўмга, 01 Е 777 АВ рақами деярли 74 млн сўмга сотилган.

Маълум бўлишича, Тошкент ИИВ ЙҲХББ томонидан аукционга 70 га яқин давлат рақами қўйилган.

Жорий йил якунига қадар онлайн-аукцион савдоларда 18 минг дона автомобил рақамини сотиш режалаштирилган.

Ташкилотчилар "чиройли" рақамларни сотишдан 380 млрд сўм туширишни режалаштирган, деб ёзди яна бир нашр.



XS
SM
MD
LG