Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:17

Австрияда юзни ҳижоб билан тўсиш тақиқланди


Ҳижобли аёллар. Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида 2016 йилда олинган сурат.

Австрияда 1 октябрдан бошлаб юзни жағ қисмидан тортиб то сочгача бўлган қисмини ҳижоб билан тўсиб юришни тақиқловчи қонун кучга кирди.

Австрия полицяси расмий вакили Иоган Баумшлагер бу ҳақда тушунтириш берар экан:

-Чегара ўтказиш пунктида меҳмонларга паранжини ёки юзини тўсиб турган ҳар қандай кийимини ечишлари шарт экани тушунтирилади. Агар, масалан, аэропортдаги чегара ўтказиш пунктида меҳмонлар бу ишни амалга оширмасалар, уларга Австрия ҳудудига кириш тақиқланади ва ортга қайтарилади, -деб билдирди.

Австрия ҳукуматига кўра, ҳижобни тақиқловчи қонун миллий қадриятларни ҳимоя қилиш ва интеграциялашув жараёнига кўмаклашиш мақсадида қабул қилинган.

Қонуда полициянинг ҳижобни ечиш талабига бўйсунмаган шахсларга 150 евро жарима солиниши белгиланган. Австрия мусулмонлари бу қонунни кескин танқид қилмоқда.

2011 йилда Франция ва Бельгияда ҳам ҳижобни тақиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинган эди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди бундай тақиқ қонуний эканини тасдиқловчи қарор чиқарган.

XS
SM
MD
LG