Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:58

Лас-Вегасда номаълум шахс ўт очиб, 20 дан ортиқ кишини ўлдирди


Лас-Вегас шаҳрида ўтаётган концерт пайтида номаълум шахс ўқ отар қуролдан ўт очиши оқибатида 20 дан зиёд киши ўлди ва 100 дан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда шаҳар шерифи баёнот берди.

Воқеа Лас-Вегасда ўтаётган Route 91 Harvest кантри мусиқаси фестивалида содир бўлгани тўғрисида Рейтер агентлиги жабрланганларни қабул қилаётган касалхона вакилларига таяниб олдинроқхабар қилган эди.

Лас-Вегас полиция департаментига кўра, ўт очганликда гумон қилинган шахс отиб ўлдирилган.

Воқеа содир бўлган ҳудуд полицяи кучлари томонидан қуршовга олинган.

XS
SM
MD
LG