Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:27

Лас-Вегасда ўлганлар сони 50 дан ортди


Лас-Вегас шаҳрида ўтаётган концерт пайтида номаълум шахс ўқ отар қуролдан ўт очиши оқибатида нобуд бўлганлар 50 дан ортди, 200 нафар атрофида одам яраланди. Бу ҳақда шаҳар шерифи баёнот берди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Лас-Вегасдаги воқеалар муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Воқеа Лас-Вегасда ўтаётган Route 91 Harvest кантри мусиқаси фестивалида содир бўлгани тўғрисида Рейтер агентлиги жабрланганларни қабул қилаётган касалхона вакилларига таяниб олдинроқ хабар қилган эди.

Ўт очган шахс – 64 яшарСтивен Пэддок қўлга олиш пайтида отиб ўлдирилган. Пэддокнинг ҳужум қилиши ортидаги мотивлар ҳозирча маълум эмас. Хабар қилинишича, ҳозирда унинг шериги – аёл изланмоқда.

Воқеа содир бўлган ҳудуд полицяи кучлари томонидан қуршовга олинган.

XS
SM
MD
LG