Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 07:16

Россия ҳарбийлари ҳарбий машғулот ўтказиш учун Тошкентга етиб келди


Иллюстратив су4рат.

Россия ҳарбийлари Ўзбекистон Қуролли кучлари билан қўшма ҳарбий машғулот ўтказиш учун 2 октябрь куни Тошкент ҳарбий аэродромига етиб келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Озодлик радиоси 18 сентябрь куни Россия Марказий ҳарбий округи матбуот хизматига таянган ҳолда¸ 3-7 октябрь кунлари Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг қўшма машқлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.

Бу 2005 йилдан бери рус ва ўзбек ҳарбийлари ўткизаётган биринчи ўқув машғулоти бўлади.

Россия Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати машғулотда Россия томонидан Тувада жойлашган тоғ-мотоўқчи бўлинмаси иштирок этишини билдирган.

Денгиз сатҳидан 2169 метр баландликда жойлашган Ҳаëтбоши тоғларидаги махсус полигонда ўтказиладиган мазкур машғулотларда 150 нафарга яқин россиялик ҳарбий қатнашади.

Мазкур ҳарбий ўқув машғулотлариниўтказиш ташаббуси икки мамлакат раҳбарларининг 4-5 апрель кунлари Москва шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви пайтида кўтарилган эди.

XS
SM
MD
LG