Линклар

Нақд валюта сотиш 10 октябрдан бошланиши мумкинлиги айтилмоқда


Ўзбекистонда аҳолига нақд валюта сотиш жараёни 10 октябрдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда 2 октябрь куни банк соҳасидаги исми айтилмаган манбага таянган ҳолда Sputnik нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, манба аҳолига нақд валюта сотиш бўйича йўриқномалар ҳозирча мавжуд эмаслигини, бу ҳужжат банкларга етиб келгандан сўнггина нақд валюта сотиш бошланишини билдирган.

"10 октябргача керакли йўриқномаларни оламиз ва уларни амалга оширишга киришамиз. Айни дамда ушбу ҳужжат тайёрланиб Адлия вазирлиги, Сенат ва Марказий банк томонидан кўриб чиқилмоқда", — деб иқтибос келтиради банк ходими сўзларидан Sputnik нашри.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 24 сентябрь кунги ҳукумат йиғинида 1 октябрдан жисмоний шахсларнинг чет эл ваютасини нақд харид қилишига рухсат берилишини айтган эди.

XS
SM
MD
LG