Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:00

Туркманистон Россия билан "стратегик ҳамкорлик" шартномасини имзолади


Владимир Путин ва Гурбангули Бердимуҳаммедов музокара ўтказмоқда. Ашхобод, 2 октябрь, 2017 йил.

Туркманистон ва Россия президентлари Ашхабодда “стратегик ҳамкорлик" тўғрисидаги шартномани имзолади.

Президент Владимир Путин 2 октябрда расмий ташриф билан Ашхабодга борган эди. Бу сўнгги 5 йилда Путиннинг Туркманистонга биринчи марта келиши бўлди.

Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашув пайтида Владимир Путин Туркманистон ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси ҳамда ҳамкорлик 2016 йилда ўта қисқариб кетганидан афсусланиш билдирди.

Ўз ўрнида Бердимуҳаммедов ўз мамлакати Россия билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини айтди:

-Сиз бизнинг курсимизни қўллаб-қувватлаётганингиздан миннатдормиз. Туркманистонни ҳам, Россияни ҳам безовта қилаётган умумий муаммо – бу бутун дунёдаги хавфсизлик масаласидир. Алоҳида таъкидламоқчиманки, биз Россиянинг Марказий Осиёдаги манфаатларига ҳурмат ва тушуниш билан ёндашамиз, - деди Бердимуҳаммедов.

Россия ва Туркманистон ўртасида туркман газини сотиб олиш масаласида келишмовчиликлар мавжуд.

XS
SM
MD
LG