Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 06:34

Лас-Вегасдаги отишма учун масъулиятни ИД ўз зиммасига олди


Лас-Вегасдаги воқеа жойи.

АКШнинг Лас Вегас шаҳрида 59 одам ҳалок бўлган отишма учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олди. Радикал гуруҳ фаолиятини ёритувчи “Амак” агентлиги отишмани бир ой аввал ислом динини қабул қилган шахс содир этганини билдирди, бироқ бу борада ҳеч қандай далилиларни келтирмади.

Федерал Тергов бюроси махсус агенти Аарон Рауз одамларга қарата ўқ отган 64 яшар Стивен Пэддокнинг террорчи гуруҳлар билан алоқада бўлганига оид далиллар йўқ эканини 2 октябрь куни маълум қилди.

-Ҳозиргача воқе ривожини ўрганиб, биз воқеага халқаро террорчи гуруҳ алоқадор эканини аниқлай олмадик, -деди Рауз.

1 октябрь куни Лас-Вегасда ўтаётган Route 91 Harvest кантри мусиқаси фестивали пайтида 64 яшар Стивен Пэддок одамларга қарата ўқ ота бошлаган эди.

Расмийларга кўра, отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишига, яраланганлар сони эса 527 кишига етди.

Полициянинг билдиришича, Пэддок қўлга олиниши аниқ бўлиб қолганидан сўнг ўзини ўзи отиб ўлдирган.

XS
SM
MD
LG