Линклар

Лас-Вегас "мергани"ни жиноятга ундаган сабаблар ноаниқ бўлиб қолмоқда


Стивен Пэддокнинг Меските шаҳридаги уйи.

Лас – Вегасда одамларга қарата ўқ отган Стивен Пэддокни бу жиноятга нима ундагани ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда 2 октябрь куни Лас -Вегас шерифи Кларк Жозеф Ломбардо маълум қилди.

-Биз унинг мотивлари нималардан иборат бўлганини биринчи навбатда аниқлашимиз лозим. Бу террорчилик билан боғлиқми ёки ақлдан озган одамнинг ҳатти-ҳаракатими, деган саволга жавоб топиш бугун терговнинг асосий вазифаси бўлиб қолмоқда, -деди шериф.

Расмийларга кўра, отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 кишига, яраланганлар сони эса 527 кишига етди.

Полициянинг билдиришича, Пэддок қўлга олиниши аниқ бўлиб қолганидан сўнг ўзини ўзи отиб ўлдирган. Пэддок ўқ отган Mandalay Bay меҳмонхонасининг 32-қаватидаги хонадан 17та қурол топилган.Унинг Невада штати Меските шаҳридаги уйидан тинтув пайтида яна 18та қурол ва бир неча мингта ўқ чиққан.

1 октябрь куни Лас-Вегасда ўтаётган Route 91 Harvest кантри мусиқаси фестивали пайтида 64 яшар Стивен Пэддок одамларга қарата ўқ ота бошлаган эди. Хабар қилинишича, ҳозирда унинг шериги бўлган аёл изланмоқда.

XS
SM
MD
LG